“Реал” кетма-кет еттинчи марта ярим финалга чиқди

ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашуви доирасида “Реал” хамда “Бавария” клублари ўртасидаги баҳс бундан бироз илгари ўз ниҳоясига етди.

Дастлабки бўлимда ҳисоб очилмаган бўлсада, иккинчи бўлим жуда ҳам қизиқарли кечди ва асосий вақтда 2:1 ҳисобида 10 киши бўлиб қолган “Бавария” ғалаба қозонди. Дастлабки учрашув ҳам шу ҳисоб билан якунлангани сабаб, қўшимча бўлимлар белгиланди.

15 дақиқадан иборат бўлган икки бўлимда эса “Реал” Роналдунинг икки, Асенсионинг бир голи эвазига немисларни тор-мор этди – 4:2.

Таъкидлаш керакки, “Реал” шу тариқа кетма-кет 7 марта ярим финалга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!