“Реал” клубда қолмоқчи бўлаётган “қария”га жавоб бериб юборди

  • 17 май, 2022, 19:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти бразилиялик ҳимоячи Марсело мавсум якунланиши билан жойини бўшатиб қўйиши керак, деган қарорга келди.

Tecno

34 ёшли ҳимочи 30 июнь куни эркин агентга айланади. Гарчи Марселонинг ўзи Мадридда қолишни истаётган бўлса-да, клуб мутасаддилари бунга қаршилик қилмоқда.

Марсело 2007 йили Бразилиянинг “Флуминенсе” клубидан “Реал”га кўчиб ўтган. Ўшанда мадридликлар ҳеч ким танимайдиган футболчи учун 6,5 миллион евро тўлаган эди. Шундан бери тажрибали ҳимоячи мадридликлар сафида тўп тепиб келмоқда.

Бразилиялик юлдуз жамоа бидан бирга олти марта Испания чемпионати ва тўрт бор Чемпионлар лигасида зафар қучган. Бу мавсум атиги 17 та ўйинда кўриниш берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!