Испаниянинг "Реал" клуби Японияда бўлаётган клублар ўртасидаги жаон чемпионатига жўнаб кетти. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар бермоқда. 

Кеча "қироллик клуби"да янги рекорд қайд этган Зинедин Зидан шогирдлари кунчиқар юртидаги чемпионатда ярим финал баҳсларидан ўз иштирокини бошлайди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча "Реал" Испания чемпионатининг навбатдаги турида "Депортиво" устидан иродали ғалабага эришди.