Ads

"Реал" клубининг япониялик футболчиси Такефусо Кубо мавсумни "Мальорка" клубида ўтказади.

Маълумотларга кўра, 18 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтган ва яқин вақт ичида "Мальорка"га кўчиб ўтади.

Аввалроқ, футболчи ижара асосида "Валядолид" жамоасига ўтишни истамаган эди. У Мадриднинг "Кастилья" клубида фаолиятини давом эттиришни маъқул кўраётганди.