"Реал" Куртуадан апрелгача "Челси" билан шартномани узайтирмасликни сўради

Мадриднинг "Реал" клуби “Челси” дарвозабони Тибо Куртуадан апрелга қадар “аристократлар” билан келишувни узайтирмасликни сўради. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Боиси, “қироллик клуби” бельгиялик футболчини сотиб олиш ҳақида бир қарорга келиб олиши учун бироз вақт керак. Айтиш лозимки, “Реал” МЮ дарвозабони  Давида де Хеага жиддий қизиқмоқда, аммо, нисбатан шартномаси якунланишига оз вақт қолган Тибо Куртуа мадридликлар учун манфаатлироқ бўлиши мумкин.

Ўз навбатида “Челси” Куртуага ҳафтасига 200 минг фунт маош таклиф қилмоқда. Агар у ушбу таклифни қабул қилса, дунёдаги энг кўп маош олувчи дарвозабонга айланиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!