"Реал" Ла Лига ташкилотчиларидан норози бўлмоқда
"Реал" Испания чемпионати ташкилотчиларининг тузиб чиққан янги тақвимидан норози бўлмоқда.
Мадридликлар клуби 33- ва 34-тур ўртасида 72 соатлик танаффус йўқлиги ва бу тикланиб олиш учун етарли бўлмаслигидан ранжимоқда. Шунингдек, уларнинг асосий рақобатчиси "Барселона"да ушбу муддат 5 кунни ташкил қилади.
Маълумот ўрнида, "Реал" ва "Барселона" чемпионат турнир жадвалида бир хил очкога эга ва фақатгина ўзаро учрашувлардаги устунлик сабаб пойтахт клуби етакчилик қилмоқда.
Фикрлар