“Реал” Лени Йорони қўлдан чиқаргач, кимни сотиб олмоқчи?

  • 19 июль, 2024, 16:13
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Relevo нашрининг хабар беришича, “Реал” Лени Йорони харид қила олмагач, клуб скаутлари марказий ҳимоя учун 2 та номзодни кўриб чиқишмоқда.

Tecno

Мадридликлар агенти Юни Калафат ва унинг скаутлар жамоасига “Боруссия Дортмунд”нинг 24 ёшли ҳимоячиси Нико Шлоттербек ёқгани учун, уни жиддий кузатишмоқда.

Иккинчи номзод эса, “Байер” ҳимоячиси Пьиеро Инкапье бўлиб турибди. 22 ёшли Эквадорлик футболчи Хаби Алонсонинг таркибида асосий фигуралардан бири ҳисобланади. Пьиеро кейинги мавсум “Реал Мадрид” сафига Хаби Алонсо билан бирга келиши мумкин.

Лекин, “қаймоқранглилар” бу ёз марказий ҳимоячи сотиб олишмоқчи эмас. Раҳбарият трансфер қилишга эҳтиёж кўрмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!