"Реал" Лондон клуби футболчисига қизиқмоқда. Аммо...

"Реал" Мадрид раҳбарияти ҳимоянинг ўнг қанотига янги ўйинчи сотиб олиш бўйича трансфер бозорини ўрганмоқда. "Қироллик клуби" бу борада Англиянинг "Тоттенхэм" клубидан Педро Поррога қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумот бор. Аммо, Порронинг потенциал трансфери Ла Лига грандига қимматга тушади.

GiveMeSport нашрининг хабар беришича, "шпорлар" 25 ёшли испаниялик футболчи учун 60 миллион фунт стерлинг, яъни 72 миллион евродан кўпроқ талаб қилмоқчи.

25 ёшли испаниялик футболчи “Тоттенхем” сафига 2023 йилнинг ёзида "Спортинг"дан келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида Лондон клуби таркибида жами 63 та расмий ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 8 та гол ҳамда шерикларига 10 та голли узатма ёздириб қўйди..

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!