"Реал Мадрид" 5 та ўйиндан бери мағлуб бўлмаябди

"Реал Мадрид" кетма-кет 5 та ўйинда ғалаба қозонди.

Кун кеча Карло Анчелотти шогирдлари Ла Лиганинг 7-турида "Алавес"ни мағлуб этишди(3:2). Бу "Лос Бланкос"нинг қаторасига бешинчи ғалабасига айланди. Мадридликлар бу муддат оралиғида "Бетис", "Реал Сосьедад", "Штутгарт" ва "Эспаньол"ни мағлуб этишди.
 

"Реал Мадрид" энди навбатдаги ўйинини Испания чемпионати доирасида 29 сентябрь куни сафарда, Мадрид дербиси доирасида "Атлетико"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!