"Реал Мадрид" академиясида машғулот ўтказган болакайлар Тошкентга қайтиб келишди
"Реал Мадрид" клуби академияси ва ЎФА ўртасида тузилган келишувга асосан мадридлик мутахассислар томонидан танлаб олинган 22 нафар бола Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича Испаниянинг Мадрид шаҳрида мастер классларда иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик
Ёш футболчиларимиз бугун, 6 октябрь куни Тошкентга қайтиб келишди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
Ислом Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти”да ёш футболчиларни ЎФА мутасаддилари, ота-оналар ва ОАВ ходимлари кутиб олишди. Кутиб олиш маросимига йиғилганлар бу каби имконият ўзбек футболи тарихида илк марта футболчилар учун яратилаётганини таъкидлаб, Мадридда тажриба оширган футболчилар келажакда терма жамоаларимиз учун муносиб номзод бўлиб етишишларига умид билдиришди.
Ўз ўрнида ёш футболчилар ҳам ушбу имконият учун ЎФА раҳбариятига миннатдорчилик билдириб, келгусида уларга билдирилган ишончни оқлаш учун қўлдан келганча ҳаракат қилишга ваъда бериб ўтишди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар