Real Madrid Foundation Clinic дастурининг илк ҳафтаси ниҳоясига етди

 

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ташаббуси билан, 1 июнь кунидан бошлаб “Реал Мадрид” клуби мураббийлари Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича юртимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган ёш футболчиларга ҳамда футбол мураббийларига мастер класслар ўтказишаётгани ҳақида футбол ихлосмандларининг хабарлари бор. 

Шу кунга қадар ўтказилган машғулотларда “Қироллик клуби” мутахассислари “Реал Мадрид” академияси методикаси асосида болалар ҳамда мураббийлар билан иш олиб боришди.

Ёш футболчилар билан олиб борилган машғулотлар давомида уларга тўпни майдонда олиб юриш, тўп билан муомала қилиш, майдонда тўғри позиция танлай олиш, югуриш техникаси, стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш каби йўналишлар бўйича мастер класслар ўтказилди. Шунингдек, испаниялик мутахассислар болалар билан “теннисбол” машғулотини олиб боришди.

9 июнь куни мастер классларнинг биринчи ҳафтаси ниҳоясига етди. 2006-2008 йилларда туғилган болалар биринчи ҳафтанинг сўнгги кунида мастер классларда ўзлаштирган билим ва тажрибаларини мураббийлар ва ташриф буюрган меҳмонларга футбол ўйини орқали намойиш қилиб беришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!