
"Реал Мадрид" ҳимоячиси "Ал-Ҳилол"дан тушган таклифни ўйлаб ўтирмай рад этди!
"Реал Мадрид"нинг ишончли ҳимоячиси Антонио Рюдигер Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клубидан тушган яхши таклифни рад этди.
Саудия клуби 32 ёшли ҳимоячига "2+1" схемаси асосида шартнома ва "Реал"дагидан 3,5 баробар кўп маош таклиф қилган эди. Бироқ, шанба кунги учрашувда германиялик футболчи "қироллик клуби"да қолиш истаги борлигини билдирди, деб хабар бермоқда журналист Саша Таволери.
Эслатиб ўтамиз, германиялик фулбекнинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача амал қилади.
Фикрлар