"Реал Мадрид" ҳимоячиси "Бавария"га қарши жавоб ўйинни ўтказиб юборади

Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Рауль Асенсио бўлажак муҳим ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Испаниялик футболчи Мюнхеннинг "Бавария" клубига қарши УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финали жавоб учрашуви учун қайдномага киритилмаган. "Marca" нашри маълумотига кўра, Асенсиода гастроэнтерит касаллиги аниқланган.

23 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақаларда 31 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлган.

"Реал" ва "Бавария" ўртасидаги жавоб ўйини 15 апрель куни Германияда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади. Илк ўйин Мюнхен жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!