"Реал Мадрид" ҳужумчиси бўлажак турнирни ўтказиб юборади!

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ёш бразилиялик ҳужумчиси Эндрикни мавсумнинг сўнгги ўйини олдидан йўқотди. У тизза ости пайидан жароҳат олгани маълум қилинди.

Мадрид клуби футболчининг майдонга қайтиши бўйича аниқ муддатни билдирмади. Бироқ, журналист Аранча Родригес ўз ижтимоий тармоқларида Эндрик ушбу жароҳат туфайли Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслигини маълум қилди.

Бу мусобақа июнь ойи ўрталарида бошланади. Гуруҳ босқичида "Реал"га "Ал-Ҳилол", "Пачука" ва "РБ Зальцбург"га қарши ўйинлар кутмоқда.

Маълумот ўрнида, мадридликлар Ла Лиганинг сўнгги турида 24 май куни "Реал Сосьедад"га қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!