"Реал Мадрид" Карвахаль ўрнига бошқа футболчи олмайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал Мадрид" Даниел Карвахаль ўрнига бошқа футболчи сотиб олишни режа қилмаябди.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи аввалги хафта "Вильярреал" билан ўйинда жиддий жароҳат олган эди. Унинг тикланиши учун камида 8-10 ой вақт талаб этилиши тасдиқланди.

Журналист Хосе Луис Санчеснинг таъкидлашича, мадридликлар Карвахаль ўрнига бошқа бир қанот футболчиси ҳарид қилишни режа қилаётгани йўқ. 

"Агар уларда яна бир форс-мажор ҳолати юзага келмаса, янги футболчи билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмайдилар. Мадрид клубининг аниқ режаси мавжуд. Улар Лукас Васкесга тўлиқ ишонмоқдалар", - деди журналист.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!