"Реал Мадрид" Саудия Арабистонидан футболчи сотиб олмоқчи эди. Бироқ...
Мадриднинг "Реал" клуби "Ал-Ҳилол" ярим ҳимоячиси Рубен Невешни сотиб олмоқчи эди.
Бир неча кун аввал "қироллик клуби"нинг "Ал-Ҳилол" хавбеги Рубен Невеш билан алоқага чиққани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Манбада ёзилишича, португалиялик футболчи қишда "қаймоқранглилар" сафига бориб қўшилишни истамоқда, бироқ клуб президенти Флорентино Перес бу трансферни маъқулламаяпти. Рубен Невеш 2023 йилдан буён Саудия клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. "Трансфермаркт" портали футболчини 25 миллион еврога баҳолаган. Футболчи Португалия терма аъзоси ҳисобланади.
Маълумот учун, 28 ёшли хавбек аввалроқ, "Порту" ва "Вулверхемптон" жамоаларида тўп тепган.



Фикрлар