"Реал Мадрид" собиқ футболчиси: "У мен кўрган энг яхши посбон"

"Реал Мадрид" клубининг собиқ футболчиси Сантьяго Канисарес Тибо Куртуа ҳақида фикр билдирди. Бельгиялик посбон УЕФА Чемпионлар лигасининг 1-тури доирасидаги "Штутгарт"га қарши ўйинда 6 та сейв амалга ошириб, учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди.

"Куртуа - мен кўрган энг яхши дарвозабон, шубҳасиз", - деди собиқ дарвозабон Сантьяго Канисарес Movistar Plus нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!