
"Реал Мадрид" Винисиусни олиб қолишга яқин
Винисиус Жуниор "Реал Мадрид" билан шартномани узайтириш бўйича келишувга яқин. Бу ҳақда "AS" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, томонлар ҳамкорликни давом эттиришга интилмоқда, "Реал" ва Бразилия терма жамоасининг 24 ёшли ҳужумчиси ёзда янги шартнома бўйича музокараларни қайта бошлайди.
Шартномаси 2027 йил ёзигача амал қиладиган Винисиусга Саудия Арабистонидан 5 йилга 1 миллиард евролик таклиф мавжуд.
"Реал" раҳбарлари футболчининг вакиллари билан молиявий талабларни муҳокама қилишди ва унинг истакларини ўрганиб чиқиб, мавсум якунида бу масалага қайтишга келишиб олишди.
Фикрлар