"Реал Мадрид"нинг бу мавсумдаги энг қўпол ўйинчиси ким?

Бразилиялик вингер Винисиус Жуниор "Алавес"га қарши ўйинда ҳакам билан баҳслашгани учун огоҳлантириш олган эди.

Ўша беллашувнинг 29-дақиқасида Винисиус Жуниор ҳакам билан баҳслашгани сабабли сариқ карточка билан жазоланган эди. Ўша вазият учун ўз фикрини билдирган форвард: "Рақиблар менга нисбатан бутун ўйин давомида қўпол ўйнаса ҳам улар шунчаки оғзаки огохлантирилади ҳолос. Мен эса, биргина шуни ҳакамга гапирганим учун сариқ карточка оламан" , - деб таъкидлаб ўтди.

Ушбу карточка Винисиуснинг "Реал Мадрид" сафида жорий мавсум 9 та ўйиндаги тўртинчи сариқ карточкаси бўлди ва бу билан 24 ёшли ҳужумчи ўз жамоасининг жнг қўпол ўйинчиларидан бири бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!