“Реал Мадрид”нинг муҳим футболчиси сафдан чиқди

CHERY AUTO

“Реал Мадрид”нинг ишончли ярим ҳимоячиси жароҳат олиб, сафдан чиқди. 
 
“Қаймоқранглилар” Испания Кубоги доирасида “Cельта”га қарши баҳс олиб бориб, 5:2 ҳисобида зафар қучди. Ушбу учрашувнинг 70-дақиқасида Камавинга захирадан ўйинга қўшилди. Беллашув ўз ниҳоясига етгандан сўнг футболчи ўзини ноқулай ҳис қилиб, кичик жароҳат олгани маълум бўлди. 
 
Дастлабки текширувлардан сўнг франциялик ярим ҳимоячининг чап оёғидаги мускуллари бироз толиққан. Мазкур кичик жароҳат сабабли, Камавинга 3 ҳафта “қироллик клуби”га ёрдам бера олмаслиги ойдинлашди. Ҳавбек “Лас-Пальмас”, “Зальцбург”, “Реал Вальядолид”, “Брест” ва “Эспаньол” каби жамоаларга қарши ўйинларда иштирок этолмайди. Бироқ, 9 февраль куни бўлиб ўтадиган Мадрид дербисида майдонга қайтиши кутилмоқда. 
 
Маълумот ўрнида, 22 ёшли футболчи виголикларга қарши баҳсда 50 дақиқа майдонда ҳаракат қилгани учун Sofascore портали футболчига 6.1 балл қўйди. “Барселона”га қарши финалда эса Эдуардо 5.8 баллга лойиқ кўрилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!