"Реал" "Манчестер Сити" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Эмерик Ляпорт Испания чемпионатига қайтиши мумкин. "Todofichajes" нашрининг малум қилишича, футболчининг хизматларига "Реал" Мадрид қизиқмоқда.
 
"Қироллик клуби" Давид Алаба ўрнига ҳимоя марказида Ляпортни ўйнатмоқчи. Мадридликлар австриялик футболчини чап қанотга ўтказишни режалаштирмоқда.
 
Эмерик ва "шаҳарликлар" ўртасидаги шартнома 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ҳимоячининг трансфер қиймати тахминан 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
 
Маълумот учун, 28 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда премьер-лиганинг 8 ўйинида майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!