“Реал” “Манчестер Сити” ҳужумчисини олиб кетади

  • 16 января, 15:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Реал” таркибини кучайтиришни январь ойидан бошламоқчи. Аввалига мадридликлар янги ўйинчи олиш масаласини ёзга ҳал қилмоқчи эди.

Карло Анчелотти шогирдлари кейинги пайтда “Барселона”га бас кела олмаётгани боис, клуб хўжайинлари январда бир неча трансферларни амалга оширишга қарор қилди.

Caught Offside нашрининг ёзишича, “Реал” қишки трансферлар вақтида “Манчестер Сити”нинг 20 ёшли қанот ҳужумчиси Савиони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Маълумотларга қараганда, “Қироллик клуби” бразилиялик футболчининг ҳаракатларини кузатиш учун Англияга ўз скаутларини юборган.

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола 20 ёшли Савионинг ҳаракатларидан мамнун ва уни қўйиб юбормоқчи эмас. Испаниялик мутахассиснинг ўйинчи позицияси “Реал”нинг режасини қийинлаштириб юборади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию