"Реал" "Манчестер Сити"нинг режаларини бузиб ташлаши мумкин

Туриннинг “Торино” клуби ҳимоячи ярим ҳимоячиси Самуэле Риччи Англия Премьер-лигасининг амалдаги чемпиони - “Манчестер Сити”нинг "радарига тушди".

Todofichajes порталининг хабарига кўра, "шаҳарликлар" 23 ёшли италиялик футболчини жароҳати туфайли мавсум охиригача майдонга туша олмайдиган испаниялик Родри Эрнандесга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. Риччининг трансфер нархи эса 28 миллион еврога баҳоланмоқда.

Самуэле Риччига шунингдек "Реал" ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Лос-Бланкос" бу борада "Манчестер Сити"нинг режаларига халақит бериши мумкин.

Риччи жорий мавсум "Торино" сафида А Серияда 7 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та сариқ карточка олди. Унинг Турин клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!