“Реал” машҳур ҳужумчисини 100 миллион еврога сотади

Ёзги трансферлар вақтида “Реал” таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

TodoFichajes нашрининг ёзишича, “Қироллик клуби” раҳбарияти бразилиялик ҳужумкор футболчи Родриго Гоэсни сотиб юборишни режалаштиряпти.

Бу биринчи навбатда, жамоага Килиан Мбаппе келиши билан боғлиқлиги айтилмоқда. Чунки ҳар икки футболчи деярли бир позицияда ўйнайди.

Манбага кўра, мадридликлар Родригонинг трансфери орқали бюджетга қўшимча даромад қўшмоқчи.

Бундан ташқари, мураббийлар штаби ўйини очилиб бораётган Родриго Килиан Мбаппенинг соясида қолиб кетиб, захирага михланиб қолишини истамаяпти.

Сўнгги маълумотларга қараганда, клуб 23 ёшлиф утболчини 100 миллион еврога қўйиб юборади.

Родригога ПСЖ, “Ливерпуль”, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” каби суперклублар ўз таркибидан жой беришга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!