"Реал" мавсумни ғалаба билан бошлади, Бенземадан дубль

Испания Ла Лигаси дастлабки туридан ўрин олган "Алавес" - "Реал" учраушуви якунланди. Унда "қаймоқранглилар" 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Ҳисоб иккинчи тайм бошида Бензема томонидан очилди. Орадан кўп ўтмай, Начо орадаги фарқни иккитага етказди. Каримнинг ўзи дублни расмийлаштирган бўлса, 65-дақиқада Хоселу ҳисобдаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Винисиус таблони 4:1 кўринишига келтирди. Ушбу голга жамоа сафига яқинда келиб қўшилган Алаба ассистентлик қилди.

Шундай қилиб, йирик ҳисобдаги ғалаба натижасида "қироллик клуби" Ла Лига пешқадамига айланиб олди.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. "Реал" илк ўйинда йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қиладиган бўлди!

  • 90+2'

    ГОООООООООООЛ! Винисиус ўйинга матниқий нуқтани қўйди!

    Алабанинг узатмасидан кейин Жуниор боши билан дарвозани ишғол этди.

  • 90+1'

    Винисиуснинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 даққа қўшиб берилди.

  • 88'

    Вальверде, Модрич ва Бензема захирага олинди. Улар ўрнига Иско, Йович ҳамда Асенсио ўйинга қўшилди.

  • 86'

    Алаба жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини таъкидлади.

  • 84'

    Вальверденинг олис масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 81'

    Қанотдан ёриб кирган Винисиуснинг узатмаси хавфли чиқди. Бироқ тўпни дарвозага киритадиган футболчи топилмади.

  • 79'

    Жарима майдони ташқарисидан берилган зарбаси Куртуа иккинчи уринишда ушлаб олди.

  • 77'

    Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми Гвидеттининг ноаниқ узатмаси туфайли эрта якунланди.

  • 75'

    Қўрқмай тўпга ташланган Начо рақибини зарарсизлантиришга муваффақ бўлди.

  • 73'

    Винисиуснинг қанотдан етказиб берган тўпига Родригодан олдин ҳимоячи етиб келди.

  • 70'

    Вальверде ўзининг фаол ҳаракатлари билан рақибдаги тўпни жамоасига олиб берди.

  • 69'

    Натижадан қониққан Анчелотти икки қанот вингерларини алмаштирди.

  • 68'

    Гарет Бэйл ўз ўрнини Родригога бўшатиб берди.

  • 66'

    Эден Азар ўз ўрнини Винисиус Жуниорга бўшатиб берди.

  • 65'

    ГООООООООООООЛ! "Алавес" ҳисобни қисқартирди!

    Хоселунинг чап томонга йўллаган кучли зарбасини  дарвозабон қайтара олмади.

  • 64'

    Ҳакам бельгиялик дарвозабонни огоҳлантирди.

  • 64'

    Куртуа билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Гвидетти уни алдаб ўтди. Рақибини йиқитган Тибо пенальтига сабаб бўлди.

  • 62'

    ГООООООООООЛ! Бензема дублни нишонламоқда!

    Вальверденинг рейдидан кейин тўпни қабул қилиб олган Бензема ноқулай вазиятдан дарвозани аниқ нишонга олди.

  • 62'

    Бу сафар Гвидеттининг зарбасини Куртуа қайтарди.

  • 61'

    Бенземанинг жарима майдони ичидан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 60'

    Лукас Васкеснинг узатмасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 58'

    "Алавес"да икки ўзгариш: Мамаду Лум ва Гвидетти майдонга тушди. Улар ўрнига Пере Понс ҳамда Ману Гарсия захирага олинди.

  • 56'

    ГОООООООООООЛ! "Реал" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Модричнинг узатмасидан кейин Начо тўпни дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 55'

    Учрашув тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 53'

    Ўз жарима майдони яқинида Бэйл Дуартега нисбатан қоида бузди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 51'

    Бэйлнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячилардан қайтди.

  • 50'

    Ҳисобда ортда қола бошлаган мезбонлар фаолликни оширишга ҳаракат қилмоқда.

  • 48'

    ГОООООООООООЛ! Бензема "Реал"нинг жорий мавсумдаги илк голи муаллифи!

    Азар тўхтатиб берган тўпни Карим яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Ўйин қаҳрамонлари майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Алабанинг стандартдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Вальвердега нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида "Реал" стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 43'

    "Қироллик клуби" ҳужумларига кескинлик етишмаяпти.

  • 41'

    Давид Алабанинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 39'

    "Алавес" футболчиси яқин масофадан Куртуа дарвозасини нишонга олди. Ноаниқ.

  • 37'

    Бэйлнинг стандартдан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 35'

    Бенземага нисбатан қўполлик ишлатган Гарсия огоҳлантирилди.

  • 33'

    Давид Алабанинг олис масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 31'

    Карим Бенземанинг зарбасидан кейин тўп етарлича айланмади.

  • 28'

    Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 26'

    Лукас Васкес ҳужумда тўп йўқотди ва жамоаси ҳужуми эрта якунланишига сабаб бўлди.

  • 24'

    Тўпни кўпроқ ўзида ушлаб тураётган мадридликлар хавфли вазият яратишда оқсаяпти.

  • 22'

    Хоселунинг зарбаси хавфли, бироқ ноаниқ кетди.

  • 20'

    Гарет Бэйлнинг олис масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 19'

    Азар бу сафар жарима майдони ичида тўпни шерикларига етказиб бера олмади. Тўп йўқотилди.

  • 17'

    Эден Азарнинг зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 16'

    Алаба ўз қанотида рақибини зарарсизлантирди.

  • 14'

    Вальверде воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 13'

    Анчелотти шогирдлари майдон бўйлаб тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 11'

    "Алавес" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 8'

    Ҳозирча, майдон эгалари нисбатан фаолроқ ўйин намойиш этмоқда.

  • 6'

    Илк зарба Куртуа дарвозасига йўналтирилди. Тибо ўз ўрнида!

  • 3'

    Тўп назорати мадридликлар томонга ўтмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун бир неча дақиқалар қолди, холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
15/08/2021 04:05
Барча Реалчиларга Ғалаба муборак. Олға Реал Мадрид ва Карим Бензима...
&
Турсун Ғани
15/08/2021 04:05
Барча Реалчиларга Ғалаба муборак. Олға Реал Мадрид ва Карим Бензима...