"Реал" Мбаппе билан бирга Ашрафни ҳам ўз сафига қўшиб олади

"Реал" собиқ футболчисини ортга қайтариши мумкин. "Todofichajes" нашри хабарига кўра, ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими яна "қироллик клуби"да ўзини синаб кўрмоқчи. 
Марокашлик футболчи Килиан Мбаппе билан Мадридда ҳам бирга ўйнаш ниятида. Ҳакими аллақачон парижликларга кетишини маълум қилган. Яъни, у янги меҳнат шартномаси имзолашдан бош тортди. Ашрафнинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. 
Франция чемпионатининг жорий мавсумида 25 ёшли ҳимоячи 19 та ўйин ўтказиб, учта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!