"Реал" Мбаппе эвазига Винисиусни ПСЖга берадими? Бу саволга Перес жавоб берди

“Реал” ўзининг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор билан хайрлашмайди. Бу ҳақда клуб президенти Флорентино Перес маълум қилди.

“У дахлсиз. Ҳатто ПСЖ Мбаппенинг трансферига уни қўшишни сўраган тақдирда ҳам, Жуниор “Реал”да қолади”, - деди Перес.

“Реал” Винисиусни 2019 йил “Фламенго”дан сотиб олган эди. 20 ёшли футболчи жорий мавсум жами 28 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

“Реал” 31 турдан сўнг Ла Лига мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. Пешқадам “Атлетико” билан фарқ 3 очкони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!