ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг келажаги сўроқ остида турибди.

L'Equipe нашри берган маълумотга кўра, Мбаппе Париж клуби билан битимни узайтирмаса, футболчининг трансфери учун Мадриднинг "Реал" клуби 100 млн евро тўлаб беришга тайёр.

Франциялик форвард ва ПСЖ ўртасидаги амалдаги шартнома 2022 йилга қадар амал қилади.

Аввалроқ, футболчи клуб раҳбарларига 2020/21 йилги мавсум якунланганидан сўнг, жамоадан кетиш ниятида эканлигини маълум қилган.

Шу қаторда, Мбаппега "Ливерпуль" клуби ҳам харидорлик қилаётгани ва уни ўз сафига қўшиб олиш учун "Реал" билан кураш олиб бориши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)