“Реал” Мбаппе ёки Холанд учун Азарни қурбон қилмайди

Бугунги куннинг энг истеъдодли ҳужумчилари – Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни олиш йўлларини қидираётган “Реал”да трансферларни амалга ошириш учун ўзининг машҳур футболчиларидан фойдаланиш варианти ҳам бор.

Яқинда “Қироллик клуби” жамоада ўз ўйинини топа олмаган Эден Азарни ана шу мақсадда ПСЖ ёки “Боруссия”га ўтказиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Бельгиялик ҳужумкор футболчи бу борада “Реал” президенти Флорентино Перес билан суҳбатлашди. Клуб раҳбари Азарнинг “Реал”да юқори савияга чиқа олишига ишонишини айтиб, ундан Мбаппе ва Холанд трансферларига қўшмасликка ваъда берди.

Эден Азар Англия футболида порлаганидан кейин 2019 йилда “Реал”га олиб келинганди. “Қироллик клуби” раҳбарларининг режасига кўра, бельгиялик юлдуз жамоани тарк этган Криштиану Роналдунинг ўрнини босиши керак эди. Лекин испан футболига мослаша олмаган Азар асосий вақтини жароҳатларини даволатишга сарфламоқда. У клубга айтарли фойда келтиргани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар