“Реал” Мбаппега қарам бўлиб қолгани хавотирга солмоқда
Мадриднинг “Реал” клуби собиқ футболчиси Хорхе Вальданонинг фикрича, жорий мавсумда жамоа Килиан Мбаппега керагидан ортиқ даражада боғланиб қолган.
26 ёшли франциялик ҳужумчи якшанба куни Ла Лига доирасида “Жирона”га қарши 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ўйинда мадридликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Мбаппе рақиб дарвозасига пенальтидан гол уриб, Испания чемпионати тўпурарлари пойгасидаги етакчилигини мустаҳкамлади.
- “Реал”га шу саволни беришлари керак: “Мбаппесиз жамоа ҳозир қаерда бўларди?”, - дейди Вальдано Madrid Universal журналистларига берган интерввьюсида.
Килиан Мбаппе Хаби Алонсо жамоасида мунтазам тўп киритаётган ягона ўйинчи ҳисобланади. У жорий мавсумда барча турнирлардаги 19 ўйинида 23 та гол ва 3 та самарали узатма муаллифи бўлди.



Фикрлар