“Реал” Мбаппени олсинми ёки Холандни?
“Реал” янги авлод ҳужумчилари – Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни трансфер қилиш ғоясидан воз кечгани йўқ.
Мадридликлар икки марта Мбаппени олишга жуда яқин келганди. Лекин бу Килианнинг танлови бунга йўл қўймаган.
Ўтган йили ёзда Эрлинг Холанд франциялик ҳужумчини Мадридга кўчиб ўтишига ишониб, ўзи “Манчестер Сити”га йўл олганди. Шу билан бирга у англияликлар билан шартномасида 2024 ёил ёзида клубдан кетиш имконини берадиган банд киритилишига эришган.
Marca нашрининг ёзишича, “Қироллик клуби” мавсум якунланганидан кейин ҳам иккала ҳужумчини ҳам безовта қилмайди. Мадридликлар 2024 йилнинг ёзида улардан бирини трансфер қилишни режалаштирмоқда.
Унгача, клуб мутасаддилари қайси футболчи кўпроқ фойда келтириши ҳақида бош қотиради.
Фикрлар