“Реал” Мбаппенинг аҳволи бўйича расмий маълумот чиқарди

Испания чемпионатининг еттинчи турида “Реал” юлдузи Килиан Мбаппе “Алавес” дарвозасини биринчи бўлимда ишғол қилди. Бироқ франциялик футболчи 80-дақиқада захирага олинди.

Сабаби – Килиан Мбаппе оёғида оғриқ ҳис қилган ва ўзини алиштиришларини сўраган.

“Қироллик клуби” қимматбаҳо ўйинчининг аҳволи ҳақида расмий маълумот чиқарди.

- “Реал” тиббиёт хизмати томонидан ўтказилган чуқурлаштирилган текширувлар Килиан Мбаппенинг чап оёқ сон мушаклари шикастланганини кўрсатди. Футболчининг ҳолати тиббиёт хизмати ходимлари томонидан тўлиқ назоратга олинган, - дейилади расмий баёнотда.

25 ёшли ҳужумчи “Реал”га кўчиб ўтганидан бери Ла Лига, УЕФА Суперкубоги ва Чемпионлар лигасида жами 9 та учрашувда майдонга тушиб, еттита гол ва битта  ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!