"Реал" меҳмонда рақибини аяб ўтирмади!

Испания Ла Лигаси 20-туридан ўрин олган "Алавес" - "Реал" Мадрид баҳси ўз ниҳоясига етди. Унда "Қироллик клуби" мезбонларни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди - 1:4!

Голларга "Реал" сафида Каземиро (15), Карим Бензема (41, 70) ва Эден Азар (45+2) муаллифлик қилди. "Алавес"нинг ягона голи Хоселунинг номига ёзилди. Ушбу ғалабадан сўнг, "Реал" ўз очколари сонини 40 тага етказиб олди ва 1-ўриндаги "Атлетико"га 4 очко яқинлашиб олди. "Матрасчилар"да очколар сони 44 та.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! "Реал" меҳмонда рақибини аяб ўтирмади! Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+2'

    Эдгар Мендес сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90+'

    Учрашувга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    Карим Бенземага ҳам ҳакам сариқ карточка кўрсатди.

  • 86'

    Ферлан Менди ҳам қизишиш оқибатида сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 86'

    Борха Сайнс ("Алавес") сариқ карточка олди.

  • 85'

    Дарвозага умумий зарбалар статистикаси: 12-11!

  • 82'

    Иско жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, бироқ ҳимоячилар уни эгаллаб олишди.

  • 80'

    Мезбонлар футболчиси Виктор Лагуардия сариқ карточка олди.

  • 78'

    "Алавес"да ҳам ўзгариш: гол муаллифи Хоселу ўрнига Дейверсон ўйинга қўшилди.

  • 77'

    "Реал"да яна бир ўзгариш: Марко Асенсио ўрнига Иско ўйинга қўшилди.

  • 76'

    Мадридликларда ўзгариш: Лука Модрич ўрнига Альваро Одриосола ўйинга қўшилди.

  • 73'

    "Алавес"да ўзгариш: Томас Пинья ўрнига Пере Понс ўйинга қўшилди.

  • 71'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Карим Бенземадан дубл! Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Карим осонгина уни дарвозага жойлаб қўйди! 1-4!

  • 68'

    Марко Асенсио зарба бериш учун яхши позицияга чиқиб бораётган эди, бироқ ҳимоячи уни тўпсизлантирди.

  • 67'

    "Реал" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. 

  • 65'

    Мезбонлар футболчиси Лукас Пересда тўпни сақлаб қолиш учун бироз техника етишмади.

  • 63'

    "Реал"да ўзгариш: Эден Азар ўрнига Винисиус Жуниор ўйинга қўшилди.

  • 62'

    Лукас Переснинг жарима майдони ичига узатмаси блокланди.

  • 59'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Хоселу боши билан Куртуа дарвозасини ишғол қилган ҳолда ҳисобни қисқартирди! 1-3!

  • 58'

    Қоидабузарлик учун Милитао сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 57'

    Милитаода барчаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.

  • 56'

    Эдер Милитао майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Жароҳат.

  • 54'

    Перес ўйин қоидасини қўпол тарзда бузди. Жарима зарбаси.

  • 50'

    "Алавес" аъзоси Дель Мораль Гарсия қўполлиги учун сариқ карточка олди.

  • 49'

    Мезбонлар кетма-кет 2-бурчак зарбасини ижро этишади. "Реал" ҳимояланмоқда.

  • 48'

    "Алавес" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. Ҳимоячилар ҳамон фаол.

  • 47'

    "Алавес" 2-бўлимни 3 ўзгариш билан бошлаб олди: Батталья, Риоха ва Наварро ўрнига Сайнс, Перес ҳамда Гарсия ўйинга қўшилади.

  • 46'

    2-тайм бошланди! "Реал" тўпни ўйинга киритди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+3'

    1-бўлим якунланди! Ҳозирча "Реал"да катта устунлик. Танаффус.

  • 45+2'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Эден Азар жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва уни дарвозага осон тарзда жойлаб қўйди! 0-3!

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Бенземанинг узатмаси жуда кучли чиқди. Унга ҳеч ким эга чиқолмади.

  • 43'

    "Алавес" бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтира олмади. "Реал" ҳимояси ишончли ўйнади.

  • 42'

    ГОООООООООООООЛЛЛ!!! Бенземадан ажойиб гол! Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган француз узоқ давом этган позицион ҳужумни аниқ ва кучли зарбаси билан якунлаб қўйди! 2-0!

  • 41'

    Ферлан Менди тўпни йўқотди. Шу билан назорат ҳам қўлдан чиқди.

  • 38'

    "Қироллик клуби" тўпни ўта ишонч билан назорат қилмоқда. Статистика юқори.

  • 35'

    "Реал" Мадрид аъзоларидан бири ўйин қоидасини қўпол тарзда бузишди, ҳакам ҳуштагини чалди.

  • 34'

    Эдгар Мендес узоққа йўналтирилган кросс амалга оширди, бироқ тўпга эга чиқиш учун унинг биронта шериги топилмади.

  • 32'

    Асенсио жарима майдони ичида тўпни қийинчилик билан узатди, бироқ Пачеко ўз ўрнида!

  • 30'

    "Алавес" футболчиларидан бири ҳужумда фол намойиш этди.

  • 29'

    Азар тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.

  • 28'

    Эден Азар жарима майдончаси ичига ажойиб тарзда ёриб кирди ва зарба берди! Бироз ноаниқ.

  • 27'

    Тони Кросс бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Ҳимоячилар яхши ўйнади.

  • 24'

    Луис Риола жароҳат олган кўринади. У тиббий ёрдам олмоқда.

  • 23'

    Модрич ҳужумда фол намойиш этди.

  • 22'

    Ухххх!!! Деярли голли вазият! Ферлан Менди жарима майдончаси ичига ажойиб тарзда ёриб кирди ва тўпни шеригига узатди! Бироқ Пачеко унга эртароқ эга чиқди.

  • 20'

    Кросс жарима тўпидан унумли тарзда фойдалана олмади. Зарбага аниқлик етишмади.

  • 19'

    "Алавес" футболчилари ўйин қоидасини бузишди. Мадридликлар жарима тўпи тепади, уни Кросс ижро этади.

  • 17'

    "Реал" аъзоси Карим Бенземада ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

  • 15'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўпни Каземиро боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни очди! 1-0!

  • 15'

    "Реал" бурчак тўпи тепади. Кросс тўп олдида.

  • 14'

    Бенземаааа!!! Яккама-якка вазиятга чиқиб кетган футболчи дарвозага зарба берди, тўп қайтарилди; қайтган тўп яна тепилди: бу сафар устун!

  • 12'

    Ух! Модричдан одатий, кутилмаган ва кучли зарба! Жарима майдони ташқарисидан туриб берилган кучли зарбадан сўнг тўп бироз юқорилаб кетди!

  • 10'

    "Алавес" футболчиси Ксимо Наварро қоидабузарлиги учун сариқ карточка олди.

  • 8'

    Лука Модрич жарима майдони ичига тўпни ошириб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди.

  • 6'

    "Алавес" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келтира олмади. "Реал" қарши ҳужумга ўтади.

  • 5'

    Депортиволиклар аъзоси Хоселу берган зарбани Куртуа қайтарди ва ташқарига чиқариб юборди. "Алавес" бурчак тўпи тепади.

  • 3'

    "Алавес" футболчилари ҳужумда фол намойиш этишди. Ҳакам жарима зарбас белгилади.

  • 2'

    "Алавес" учрашувни устунлик билан бошлади. Тўп назорат қилинмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Ла Лига мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Испания Ла Лигаси 20-туридан ўрин олган "Алавес" - "Реал" Мадрид баҳси бошланишига саноқли дақиқалар қолди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!