“Реал” Модричдан кейин яна икки футболчини хурсанд қиладиган бўлди

“Реал” яқинда 38 ёшли Лука Модрич билан ҳамкорликни яна бир мавсумга узайтирди ва хорватиялик плеймейкерга сардорлик ваколатини топширди.

“Қироллик клуби” вакиллари яна икки тажрибали ўйинчи билан янги битим тузадиган бўлди.

Унга кўра, бир йилдан кейин шартномаси якунланадиган 32 ёшли Даниэль Карвахаль ва 29 ёшли Ферлан Мендига имзолаш учун янги келишув ҳужжати берилади.

Испаниялик ҳимоячи ўтган мавсумда 41 та учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдарн ташқари, олтита гол ва бешта ассист қайд этди.

Франциялик футболчи 37 та баҳсда битта гол уриб, ҳимоя мустаҳкамлигини ҳам таъминлаб турди. Бош мураббий Карло Анчелотти клуб раҳбариятини бир неча бор Менди билан янги шартнома тузишга чақирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!