“Реал” Моуриньони бош мураббий этиш тайинлашга улгурмай қолди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Реал” клуби португалиялик мутахассис Жозе Моуриньони бош мураббий этиб тайинлаш учун энди 15 миллион еврогача маблағ сарфлашига тўғри келади.

Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Манбага кўра, Моуриньонинг “Бенфика” билан тузган шартномасида тахминан 6 миллион евролик товон пули тўғрисида банд мавжуд бўлган. Ушбу банд мавсум тугаганидан кейинги 10 иш куни давомида амал қилган ва 29 май куни ўз кучини йўқотган.

Хабар қилинишича, “Реал” Моуриньо билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришган, аммо клубдаги президентлик сайловлари сабабли мазкур бандни ўз вақтида фаоллаштира олмаган.

Мадрид клубидаги президентлик сайловлари 7 июнь куни бўлиб ўтади. Унда амалдаги президент Флорентино Перес билан бир қаторда 37 ёшли тадбиркор Энрике Рикельме ҳам иштирок этади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!