"Реал" муҳим паллада очко йўқотди

Испания Ла Лигаси туридан ўрин олган "Реал" Мадрид - "Бетис" ўйини ўз ниҳоясига етди. Учрашув нурсиз дуранг билан якунланди.

Сўнгги турлардаги интригали вазият, чемпионлик учун курашнинг қизиётганлигига қарамай, Зидан шогирдлари бугун ғалабани қўлга кирита олмади. Энди улар рақибларининг хатоларини кутишга мажбур.

Ҳафта ўртасида уларни "Челси"га қарши ЕЧЛ ярим финал баҳси ҳамда ҳафта охирида "Осасуна"га қарши Ла Лига учрашуви кутиб турибди. Бу ҳафта мадридликлар учун енгил келмаслиги аниқ.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. "Реал" муҳим паллада очко йўқотди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    Клаудио Браво ўйинни чўзгани учун сариқ карточка олди.

  • 90+'

    3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    "Бетис"да сўнгги ўзгариш: Андрес Гуардадо Уильям Карвальо ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 86'

    Устунлик "Реал"да, бироқ бундан натижа чиқмаяпти.

  • 82'

    "Реал"да бурчак зарбаси ижро этилади.

  • 81'

    "Бетис"да ўзгариш: Хуанми ўрнига Диего Лейва ўйинга қўшилди.

  • 79'

    Зидандан сўнгги ўзгариш: Модрич ўрнига Бланко ўйинга тқўшилди.

  • 77'

    "Реал"да ўзгариш: Асенсио ўрнига Азар ўйинга қўшилди.

  • 74'

    Каземирооо!!! Унинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.

  • 71'

    Иско ўрнига Марсело ўйинни давом эттирадиган бўлди. Зидан ҳимояга эътибор қаратмоқда шекилли.

  • 69'

    Ўзгариш: Карвахаль ўрнига Одриосола ўйинга қўшилди. Зидандан навбатдаги юриш.

  • 67'

    Модричнинг ўзи бурчак тўпини ижро этади.

  • 66'

    Модричнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган кучли зарбаси дарвозабоннинг суперсейви билан якунланди!

  • 63'

    Лука Модрич бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 60'

    Бетисликларда ҳам ўзгариш: Хоакин ўрнига Гарсия ўйинни давом эттиради.

  • 59'

    "Реал"да ўзгариш: Родриго ўрнига Винисиус ўйинга қўшилди.

  • 56'

    Уххх!!! Родригодан супер ҳаракат! Унинг кучли пушка зарбаси дарвоза устуни ҳамда тўсини туташган нуқтага тегиб қайтди!

  • 53'

    Каземиро навбатдаги зарбани ижро этади. Кузатамиз.

  • 50'

    Модрич бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 48'

    Ҳисоб ўзгариши мумкин эди, ҳимоячи хато қилмади.

  • 48'

    Асенсионинг узатмаси у қадар яхши чиқмади. Бензема яхши позицияда эди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45'

    Офсайд. Бетисликлар воқеалар ривожидан илдамлаб кетишди.

  • 42'

    Гуидо Родригес қўпол ўйнади. Мезбонлар фойдасига фол.

  • 39'

    Карим Бензема офсайд позициясида тургани сабаб жамоадоши узатган ажойиб узатмани эгаллай олмади.

  • 37'

    Борха Иглесиас офсайдда қолиб кетди.

  • 35'

    Иско қўпол фоли учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 33'

    Серхи каналеснинг узатмасидан сўнг зарба берувчи футболчи топилмади. "Реал" прессингда.

  • 30'

    Карвахаль жарима майдончаси ичига тўпни узатиб берди, бироқ ҳимоячилар фаоллик билан уни узоқлаштирди.

  • 28'

    Родриго уюштирган рейд самара бермади. Унинг узатмаси блокланди.

  • 26'

    Родригонинг жарима майдонига оширган тўпини Клаудио Браво эгаллаб олди.

  • 24'

    "Қаймоқранглилар" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 22'

    Модричнинг кроосига шерикларидан ҳеч ким ета олмади.

  • 19'

    Исконинг стандартдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 17'

    Кичик устунлик "қироллик клуби" томонда бўлиб турибди.

  • 14'

    Иско бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Бироқ жамоаси ҳужумни муваффақиятли якунлай олмади.

  • 12'

    Диего Лайнес Лейва жамоадошини тўпи рақибдан ўтмади.

  • 10'

    Меҳмонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 8'

    Мадридликларнинг кетма-кет узатмалари қайтарилмоқда.

  • 5'

    Қулай позицияга чиқиб бораётган Родриго ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.

  • 3'

    Илк дақиқалардан майдон эгалари назоратни қўлга олишга уринмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!