"Реал" мухлислари учун хушхабар
"Реал" ярим ҳимоячиси Марко Асенсио жиддий жароҳатдан тўла фориғ бўлди, дея хабар бермоқда Marca нашри.
Испаниялик футболчи ўтган йилнинг июль ойида "Арсенал"га қарши учрашувда тиззасидан оғир жароҳат олган ва 7 апрель куни жарроҳлик столига ётган эди. Май ойининг бошларида якка тартибда шуғулланишни бошлаган Асенсио энди умумий гуруҳ билан машғулотларни давом эттиради.
Бельгия терма жамоаси физиотерапевти Ливен Мессхалк сўзларига кўра, "Реал" хавбеки Эден Азар жароҳатдан тўлақонли қутилди ва у ҳам майдонга қайтишга тайёр.
Фикрлар