"Реал" Ла Лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Бетис"га қарши кенгайтирилган таркибни маълум қилди. 

Мадрид клуби мухлислари учун қувонарлиси олти ҳафтадан сўнг ярим ҳимоячи Эден Азар қайдномага киритилди. Бельгиялик футболчи жароҳатидан фориғ бўлди. Шунингдек, "Кадис"га қарши ўйинни ўтказиб юборган Лука Модрич ҳам сафга қайтди. 

Серхио Рамос, Тони Кроос, Ферлан Менди, Лукас Васкес жароҳати сабабли эртанги ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. Феде Вальвердеда эса коронавирус аниқланган. 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)