"Реал" мухлислари учун зўр хушхабар бор!

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема мадридликлар билан амалдаги шартномасини узайтириш арафасида турибди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, томонлар амалдаги келишувни 2022 ёки 2023 йилга қадар узайтиришади. Шартнома яқин 1,5 ой ичида имзоланади.

33 ёшли Бензема "Реал" сафига 2009 “Лион”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида “қироллик клуби”да 549 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 274 та гол ҳамда 141 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Бензема жорий мавсум Ла Лигада 19 та гол билан тўпурарлар пойгасида 3-ўринда бормоқда. “Реал” эса мусобақа жадвалида “Атлетико”дан сўнг 2-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!