“Реал” мухлисларига яхши янгилик: Англия юлдузи Мадридга кўчиб ўтишга рози бўлди

  • 18 октябрь, 2024, 17:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” ёзги трансферлар даврида асосий нишон сифатида “Ливерпуль” ўнг қанот ҳужумчиси Трент Александер-Арнольдни танлаган эди.

Tecno

Англиялик футболчининг “қизиллар” билан шартномаси мавсум охирида якунланиши боис, мадридликларда қимматбаҳо ўйинчини бепул олиш имкони бор.

“Ливерпуль” ўз ўйинчисини сақлаб қолиш учун янги шартнома бўйича музокара ўтказмоқда. Бироқ журналист Рамон Альварес де Моннинг маълум қилишича, 25 ёшли ҳимоячи “Қироллик клуби” билан ҳамкорлик борасида келишиб олган.

Трент ёзда Мадридга кўчиб ўтишга розилик берган. “Реал” ҳимоя чизиғида муаммоларга дуч келгани туфайли бу трансферни январда амалга оширишга ҳам қарши эмас.

Бунинг учун мадридликлар “Ливерпуль”га бадал пули тўлашига тўғри келади. 2016 йилдан бери “Ливерпуль” асосий таркибида ўйнаб келаётган Александер-Арнольд 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!