“Реал” нишонида уч юлдуз!

“Реал”нинг марказий ҳимоячиси Рафаэль Варан ёзда клубни тарк этишини олдиндан маълум қилган эди.

Мадридликлар унинг ўрнини боса оладиган футболчи олиш мақсадида таклиф этиладиган ҳимоячилар рўйхатини тузди. Унга Зинедин Зиданга ўйини маъқул келаётган  Давид Алаба, Жюль Кунде ва Пау Торрес киритилган. Бу ҳимоячилар ўз жамоасида етакчилардан ҳисобланади.

Зидан ўз жамоасида кўришни истаётган ҳимоячилардан Давид Алаба ёзда эркин агентга айланади. Бироқ, бу футболчи катта маош талаб қилмоқда. Кунде ва Торрес трансферини амалга ошириш учун “Қироллик клуби” харажат қилишига тўғри келади.

“Реал” олмоқчи бўлаётган бу футболчиларнинг бошқа жамоалар билан ҳам музокара олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!