"Реал" Облакни дунёнинг энг қиммат дарвозабонига айлантирмоқчи

  • 07 Jun 17:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабонлар борасида дунёнинг энг қиммат трансферини амалга оширишга тайёр. Бу ҳақда A Bola нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “қироллик клуби” ҳамшаҳари “Атлетико” посбони Ян Облакни ўз сафига қўшиб олишга жиддий бел боғлаган. Бунинг учун “Реал” 25 ёшли словениялик футболчининг шартномасида кўрсатиб ўтилган 100 млн евролик товон пулини тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Облак якунланган мавсум “матрасчилар” сафида жами 49та учрашувда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 28та тўп олиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Реал" "Рома" дарвозабони Алиссонга ҳам таклиф юборган эди.

Comments

You must be logged in to commet!