“Реал”: Ўрнингга иккита номзод бор!

  • 29 март, 2022, 09:34
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти ёзда жамоани тарк этадиган Марсело ўрнига иккита бошқа ҳимоячи топгани маълум бўлди.

Tecno

Marca нашрининг хабар беришича, “Қироллик клуби” ҳимоячилар учун катта харажат қилмоқчи эмас ва камтарроқ нархга олса бўладиган ўйинчиларни қидирмоқда. Шунга кўра, мадридликлар бразилиялик футболчи ўрнига  ўз тарбияланувчиси Мигель Гутьерресни асосий жамоага олиб ўтмоқчи.

Иккинчи номзод Фран Гарсия айни пайтда “Райо Вальекано” шарафини ҳимоя қилмоқда. Мадридликлар бу ўйинчининг трансферини 5 миллион еврога ҳал қилиши мумкин.

2007 йилдан бери “Реал”да тўп тепаётган Марсело беш мартадан Испания чемпиони ва мамлакат суперкубоги соҳиби бўлди,  тўрт маротабадан Европа Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучган, уч марта УЕФА Суперкубогини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!