“Реал” орзуси ушалмай қолишидан қўрқмоқда
“Реал” раҳбарияти анчадан бери олишни истаётган ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга бошқа клубга ўтиб кетишидан ҳадиксирамоқда.
Мадридликлар “Ренн”нинг истеъдодли футболчиси “Реал” ўйин услубига мос тушишига ишонмоқда. Бироқ, 18 ёшли ярим ҳимоячига “Бавария” ва “Арсенал” қизиқаётгани “Қироллик клуби”нинг таклифини тўсиб қўйиши мумкин.
Бундан ташқари, Камавингага ўтган йилдан бери “Манчестер Юнайтед” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Чунки бу футболчи Франция терма жамоаси сафида манчестерликлар юлдузи Поль Погбанинг ўринбосар ҳисобланади.
Камавинга уч мавсум давомида Франция чемпионатида жами 64 та учрашув ўтказиб, иккита гол урди ва тўртта голли пас узатди.
Фикрлар