
“Реал” орзусидаги футболчи учун бир юлдузини “қурбон” қилади
“Реал” келаси мавсумда яна юқори нуфузли совринларга даъвогарлик қилиш учун таркибида жиддий ўзгаришларни амалга оширадиган бўлди.
Хусусан, “Қироллик клуби”и хўжайинлари “Ливерпуль” етакчиларидан Алексис МакАллистерни Мадридга кўчириб келмоқчи.
Fichajes нашрининг ёзишича, мадридликлар тажрибали ўйинчини қўлга киритиш мақсадида унинг трансферига “Ливерпуль” қизиқиш билдираётган Арда Гюлерни ҳам қўшиб беришга тайёр.
20 ёшли турк футболчиси жорий мавсум Карло Анчелотти қўл остида етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози ва ёзда жамоасини ўзгартиришни режалаштирган.
26 ёшли МакАллистер айни пайтда 90 миллион еврога баҳоланмоқда. Гюлернинг трансфер суммаси эса, 45 миллион еврони ташкил қилади.
Комментарии