“Реал” осиёлик футбол юлдузини олади

“Реал” ўзи олишни истаётган футболчилар рўйхатига “Тоттенхэм” тўпурарига айланиб бораётган Сон Хин Минни ҳам қўшиб қўйди.

Маълумотларга қараганда, Зинедин Зидан кореялик ҳужумчининг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда ва мадридликлар тез орада трансфер имкониятларини муҳокама қилиш учун лондонликлар билан алоқага чиқишни режалаштирган.

Сон Хин Мин “Тоттенхэм”га 2015 йли “Байер”дан олиб келинган. Айни пайтда қитъадошимизнинг трансфер суммаси 75 миллион еврони ташкил қилмоқда. Унинг ҳозирги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади. “Тоттенхэм” Сонни 2025 йилнинг ёзигача олиб қолишга ҳаракат қиляпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)