“Реал” ўйинчини қайтариб, дарров етти баравар қимматига сотиб юбормоқчи
Миланнинг «Интер» клуби «Комо» ярим ҳимоячиси Нико Пасни ўз сафига қўшиб олиш бўйича иш бошлади. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио ўз сайтида маълум қилди.
Манбага кўра, Нико Пас трансферида ўйинчи тарбиялаган “Реал” имтиёзларга эга. Мадридликлар клуб тарбиялаган юлдузни қайта сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи.
“Қироллик клуби” Нико Пасни «Комо»дан 10 миллион евро эвазига қайтариб сотиб олади. Шундан сўнг «Реал» футболчини сўраётган бошқа ҳар қандай клубдан унинг трансфери учун 70 миллион евро талаб қилади. Фақат «Комо» учун истисно қилиниб, унга 60 миллион еврога сотишга тайёр.
Қайд этилишича, «Интер» Нико Пас учун 50 миллион евро таклиф қилиши мумкин. Аввалроқ «нерадзуррилар» ушбу маблағни «Аталанта» футболчиси Марко Палестра трансферига сарфлашни режалаштирган, аммо бу уриниш муваффақиятсиз якунланган.
Нико Пас 2024 йил ёзида «Реал» ёшлар жамоасидан «Комо»га кўчиб ўтган эди.

Фикрлар