"Реал" ўз ҳужумчисини "Милан"га таклиф қилмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Мариано Диасдан тезроқ қутулмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага қараганда “қироллик клуби” 25 ёшли футболчининг хизматларини “Милан”га таклиф қилган. Мадридликлар ушбу трансферни 25 млн еврога баҳолашмоқда. Гап шундаки, Диас жамоа бош мураббийи Зинедин Зиденнинг янги мавсум режаларига кирмайди.

Маълумот учун, “Реал” Диасни бундан бир йил муқаддам “Лион”дан 21,5 млн евро эвазига сотиб олган эди. У ўтган мавсум жами 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!