"Реал" ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Азар 1 йиллик голсиз сериясига нуқта қўйди

Испания Ла Лигаси 8-туридан ўрин олган "Реал" - "Уэска" учрашуви ўз якунига етди. Унда "қаймоқранглилар" 4:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Голларга мезбонлардан Азар, Бензема (2 маротаба) ва Вальверде муаллифлик қилган бўлса, меҳмонларнинг ягона жавоб голи Феррейро томонидан киритилди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Модричнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бензема ҳисобни яна йирик кўринишга олиб келиб қўйди. 

  • 89'

    Исконинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 85'

    "Реал" тўпни назорат қилиб, вақт ўтказмоқда. 

  • 81'

    Модричнинг жарима майдонига рейди иш бермади. 

  • 78'

    Голдан руҳланган меҳмонлар олдинга ўтмоқда. 

  • 75'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Уэска" ҳисобни қисқартирди. Феррейро қанотдан узатилган тўпни Куртуа постига йўллади. 

  • 71'

    Марселонинг рейдини ҳимоячилар тўхтатишга эришди. 

  • 69'

    Каземиро ўрнига Кросс майдонга тушди. 

  • 65'

    Рамоснинг бош билан берган хавфли зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 63'

    Винисиуснинг ярим майдонни босиб ўтиб амалга оширган рейди ва амалга оширган паси Бенземанинг ноаниқ зарбаси билан якунланди. 

  • 61'

    Асенсио ва Валверде ўрнига Иско ва Родриго майдонга туширилди. 

  • 60'

    "Уэска" жарима майдонига узатилган тўпларни қайтармоқда. 

  • 57'

    "Уэска" таркибида Валдеррама майдонга тушди. Гарсия захирадан ўрин олади. 

  • 54'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Валверде ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди. 

  • 52'

    Васкес ўз ўрнини Мендига бўшатиб берди. 

  • 50'

    Маффеонинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 49'

    "Уэска"нинг ҳужумлари хавфли кўриниш ола бошлади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 46'

    "Уэска" таркибида Онтиверос ўрнига Галан майдонга тушди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бенземанинг персонал маҳорати ҳаммасини ҳал қилди. 

  • 44'

    "Уэска" тайм сўнгини фаол ўтказмоқда. 

  • 40'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Азар жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси идеал чиқди. 

  • 36'

    Куртуа жарима майдонига узатилган тўпни ушлаб олди. 

  • 35'

    Рамоснинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 34'

    Каземиронинг бош билан зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 33'

    "Уэска" футболчиси ҳужумда фол ишлатди.

  • 30'

    "Уэска" "Реал"ни ҳимояда ўйнашга ҳам мажбур қилмоқда. 

  • 27'

    "Уэска" амалга оширган бурчак зарбасини ҳимоячилар қайтарди. 

  • 25'

    Рамоснинг жарима майдони ичидан бош билан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 23'

    Каземиро ва Васкес бир-бирини тушунмагани оқибатида тўп йўқотилди. 

  • 22'

    Азар тўпни олдириб қўйди. Бу биринчиси эмас...

  • 20'

    Марселонинг қанотдан тепган тўпи ноаниқ кетди. 

  • 17'

    "Уэска" икки чизиқли ҳимояни яхши ташкил этмоқда. 

  • 15'

    Васкес зарба беришга кеч қолди. "Реал" ҳужуми барбод бўлди. 

  • 15'

    Азар жарима майдонига узатилган тўпга ноаниқ зарба берди. Тўп дарвоза устидан тўрга тегди. 

  • 14'

    "Қироллик клуби" вакиллари тўп назоратини аста-секин қўлга олмоқда. 

  • 12'

    Асенсионинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар блоклашга эришди. 

  • 10'

    Меҳмонларнинг ўйинини қониқарли баҳолаш мумкин. 

  • 7'

    "Уэска"нинг ҳужуми хавфли чиқди. Аммо зарба ноаниқ. 

  • 6'

    "Уеска" футболчиларининг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 4'

    "Уэска" тўпни назорат қилишга интилмоқда. 

  • 3'

    "Реал" прессингда кучли ўйин намойиш этмоқда. 

  • 2'

    Асенсионинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Испания Ла Лигаси 8-тури старт олиш арафасида. Ушбу учрашувнинг матнли трансляциясини Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!