“Реал” ўзи қадрламаган юлдузни Мадридга қайтармоқчи
“Реал” мутасаддилари клуб тарбияланувчиси бўлган Ашраф Ҳакимини асосий жамоага қабул қилмаган эди.
Аввалига “Боруссия” Дортмундга ижарага берилган ҳимоячи кейинчалик “Интер”га жўнатилиб, 2020 йили ёзда тўлиқ сотиб юборилди.
Ашраф 2021 йили Милан шаҳрини тарк этиб, ПСЖдан қўним топди. Марокашлик ҳимоячи Германия, Италия ва Франция чемпионатларида ҳам юқори савияда ўйнаяпти.
Энди мадридликлар ўнг қанот ҳимоясидаги муаммоларни ёпиш учун 24 ёшли футболчини ортга қайтармоқчи.
Ҳозир Ашраф Ҳакимининг трансфер суммаси Мадпиддан кетган пайтдаги нархдан анча кўтарилган. “Реал” уни олиш учун 70 миллион евро атрофида харажат қилишии керак.
Фикрлар